Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги божхона постида тирбандлик юзага келди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Ғишткўприк” божхона постида тирбандликлар кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти божхона бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, айни кунларда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона постида замонавий божхона пости қад ростлаётганлиги сабабли мазкур постнинг фаолияти вақтинча тўхтатилган. Шу сабабли асосий оқим "Ғишткўприк" чегара божхона постига тўғри келмоқда.

“Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали бир кунда 30 мингдан 35 минг нафаргача фуқаро ва 1000 дан ошиқ транспорт воситаси ҳаракатланмоқда”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, фуқаролар ва транспорт оқимининг йилдан йилга кўпайиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда мазкур постни кенгайтириш мақсадида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Божхона бошқармаси реконструкция ишлари жорий йилнинг октябрь ойида тугатилиши режалаштирилганини билдирган.

Маълумот учун, “Навоий” чегара-божхона постининг фаолияти 2022 йил 1 декабрдан модернизация ва реконструкция ишлари муносабати билан вақтинча тўхтатилган. Шу сабабли ўтган йил давомида бир неча марта “Ғишткўприк” божхона постида тирбандликлар юзага келгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон Ғишткўприк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made