“Ғишткўприк” чегара божхона пости 4 ойга ёпилади

Жамият

image

Тошкент вилоятида жойлашган “Ғишткўприк” чегара божхона пости 5 февралдан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.

“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади.

Янгидан замонавий тарзда бунёд этилган “Навоий” чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, “Ғишткўприк” постига яқин ҳудуд ҳисобланади.

Қайд этилишича, жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида “Навоий” чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Ғишткўприк чегара божхона пости

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг