Андижонда Қирғизистон билан чегарадаги “Кесканёр” пости очилади

Жамият

image

Ўзбекистон Қирғизистон билан “Дўстлик” постига нисбатан икки баробар катта “Кесканёр” чегара постини очиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда бугун, 24 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда Андижоннинг транспорт ва логистика имкониятларини кенгайтириш бўйича йирик лойиҳалар белгиланган.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ҳисобига юк ташиш ҳажмини 10 карра ошириб, йилига 15 миллион тоннага етказиш имкони пайдо бўлади. Шу муносабат билан йил якунигача Қўрғонтепа ва Хонободдаги 300 гектар майдонда 600 миллион долларлик логистика комплекси лойиҳасини бошлаш топширилган.

Қирғизистон билан “Дўстлик” постига нисбатан икки баробар катта “Кесканёр” чегара постини очиш бўйича келишувга эришилгани қайд этилган. Уч ойда унинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, қурилишни бошлаш вазифаси қўйилган. Бу юк ташиш ҳажмини 2-3 карра ошириш ва муддатини бир ҳафтага қисқартиришга хизмат қилади.

Янги транспорт оқимига мос равишда 78 километрли “Хонобод – Андижон” пулли автомобиль йўлини лойиҳалашга киришилади.

Шу ойдан “Тошкент – Андижон” тезюрар поезди йўлга қўйилиб, сафар вақти 6 соатдан 4 соатга қисқарди. Келгуси йил “Тошкент – Андижон” пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича амалий ишлар бошланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг