Германияда Трамп бактерияга қиёсланди

Олам 3998
image

Германия депутати, СПД фракциясининг раҳбари Рольф Мютцених АҚШ Президенти Дональд Трампни унинг НАТОга зарарли таъсири сабаб бактерияга қиёслади. Бу ҳақда “Bild“ нашри хабар берди.

Мютценихнинг сўзларига кўра, Трамп европаликларни душман сифатида кўради. Шу сабаб у НАТОга босим ўтказишга ҳаракат қилади.

“Европаликларни душман сифатида кўради. Трамп иттифоқ учун бактериядек гап“, дейди депутат.

Бундан ташқари, Мютцених Трамп маъмуриятининг янги ядро стратегияси хавфли эканлигини таъкидлади. Чунки у АҚШ тактик ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.

Аввалроқ, АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама Трампнинг коронавирус фонидаги ҳаракатларини танқид қилган эди.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 158
Рейтинг: 2.8
t
×