Германия ва НАТОнинг яна икки аъзоси Гренландияга қўшин юбормоқда

Олам

image

АҚШнинг Арктика минтақасига даъволари фонида НАТОнинг учта давлати – Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юбормоқда.

14 январь куни Германия Гренландияга разведка қўшинлари сифатида ўнга яқин аскар юборишини маълум қилди. Бу ҳақда “DW” хабар берди.

Хабарга кўра, Германия, Швеция ва Норвегиядан ҳарбий хизматчилар 15-17 январь кунлари разведка миссияси доирасида Гренландияга боради. Миссиянинг асосий мақсади минтақада хавфсизликни таъминлаш йўлларини ўрганиш. 

"Мақсад Данияни минтақада хавфсизликни таъминлашда, масалан, денгиз кузатуви соҳасида қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий иштирок имкониятларини ўрганишдир", деди Германия Мудофаа вазирлиги

Германия миссияда 13 нафар, Норвегия 2 нафар, Швеция эса бир нечта (аниқ сони ошкор этилмаган) офицерларни юборади.

Ушбу миссия Дания томонидан назорат қилинмоқда, бу эса операция Қўшма Штатлар билан мувофиқлаштирилмаган ҳолда амалга оширилаётганини кўрсатади, унинг расмийлари яқинда оролга бўлган ҳудудий даъволарини такрорлай бошлади.

Дания ва Қўшма Штатлар 14 январь куни Арктика оролининг мақоми бўйича музокаралар олиб боришди. АҚШ вице-президенти Ж.Д. Ванcе ва Давлат котиби Марко Рубио билан учрашувдан сўнг, Дания ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен мамлакатлар Гренландия масаласида "тубдан фарқ қиладиган позицияларга" эга эканлигини айтди.

Маълумот ўрнида, Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда Гренландия ташқи ишлар вазири Вивиане Мотзфелдт Оқ уй билан ҳамкорликни кучайтиришни исташини, аммо Гренландиянинг Қўшма Штатларга тегишли бўлишини истамаслигини билдирди. 

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Арктика минтақасида Россия ва Хитойнинг фаоллиги ортиб бораётган бир шароитда Гренландия АҚШ миллий хавфсизлиги ҳамда минтақавий барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга

Америка президенти илгари Вашингтон Гренландия устидан  "у ёки бу йўл билан" назоратни қўлга киритиши кераклигини айтган эди. Оқ уй Дональд Трампнинг бош қўмондон сифатидаги "вариантларидан бири" Гренландияни аннексия қилиш учун АҚШ ҳарбийларидан фойдаланиш эканини таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гренландия АҚШни эмас, балки Данияни танлашини айтгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия НАТО Гренландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг