Германиянинг Навальний тўғрисидаги баёнотидан кейин Россия рубли “қулади”

Олам

image

Аввалроқ, Германия Ҳукумати россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний асаб тизимини фалажловчи “Новичок” гуруҳига мансуб модда билан заҳарланганини айтиб чиққанди.

Германия расмийлари баёнотидан кейин Россия миллий валбтаси рубль қадрсизлана бошлади. Қисқа вақтда доллар курси 2,12 фоизга ўсиб, бир АҚШ доллари 75,14 рублга тенг бўлиб қолди. Евро курси эса 1,39 фоизга кўтарилди ва 1 евро 88,88 рублга тенг бўлди.

Маълумот учун, Алексей Навальний 20 августдан бери комада қоляпти. У Томскдан Москвага учаётганда тоби қочганди. Унинг сафдошлари сиёсатчи заҳарланганини тахмин қилди.

У икки сутка Омскдаги шифохонада қолиб кетди. Шундан сўнг, шифокорлар уни Берлинга кўчиришга рухсат берди. Навальнийнинг тарафдорлари шифокорларнинг бундай ҳаракатини организмдаги заҳарлаш изларини йўқотиш учун вақтдан ютиш деб баҳолади.

Берлинга олиб келингач, немис шифокорлари таҳлиллар ўтказиб, Навальний заҳарланганини маълум қилди. Германия текширувларни давом эттириб, моддани ҳам аниқлади. Бу орада немис расмийлари Россияни ҳолат бўйича шаффоф текширув ўтказишга чақирди. Аммо Кремль бу чақириқни ваҳимага тенглаштириб, суриштирув бошламади.

Германия эса ҳаракатдан тўхтамай, иттифоқчилари билан Россияга қарши санкциялар жорий қилишни муҳокама қилишга киришди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made