General Motors келажак автомобилини намойиш қилди
Технология
−
14 Январь 2021
12171General Motors Co компанияси учувчи Cadillac автомобилини намойиш қилди.
У ўзини ўзи бошқариб, йўловчиларни шаҳар кўчалари осмонида олиб юради.
GM компаниясининг Бош ижрочи директори автомобилни "келажакда шахсий транспорт концепциясини қайта кўриб чиқиш", деб таърифлаган.
Қайд этилишича, бир ўриндиқли Cadillac техник жиҳатдан вертикал парвоз ва қўниш учун мўлжалланган. У соатига 88,5 кмгача тезликда ҳаракатланиши мумкин.
Cadillac 90 кВт қувватга эга двигатель, GM Ultium аккумулятор батареяси билан жиҳозланган.
Автомобиль салонида дам олишга мўлжалланган креслога ўхшаш ўриндиқ мавжуд, шунингдек, у биометрик датчиклар, овозни бошқариш ва қўл ишораларини аниқлаш хусусиятларига эга.
Шунингдек, Toyota Motor, Hyundai Motor ва Geely Automobil каби бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам келажакдаги режалари доирасида концептуал учувчи аппаратларни намойиш этишган.
Маълумот ўрнида, учувчи Cadillac автомобилини намойиш этган GM акциялари 5,8 фоизга ўсиб, 47,62 долларни ташкил қилган.