Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди (видео)
3-саҳифа
−
03 Январь
46474Метан “заправка”даги мурожаати билан танилган Ғайрат Дўстов бугун, 3 январь куни апелляция инстанциясининг қарори билан суд залидан озод қилинди. Бу ҳақда суд залидан QALAMPIR.UZ журналисти хабар берди.
"Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2024 йил 26 декабрь кунидаги Дўстов Ғайрат Аҳмадовичга нисбатан чиқарган қарори ўзгартирилсин. Дўстов Ғайрат Аҳмадовичга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси билан 8 сутка маъмурий қамоқ тайинлансин. Тайинланган жазо ўталган деб ҳисоблансин. Дўстов суд мажлис залида маъмурий қамоқдан озод қилинсин. Апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилсин. Қарордан норози тарафлар 6 ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида тартибда шикоят бериш ёки протест киритиш ҳуқуқига эгалиги тушунтирилсин", дея суд қарорини ўқиб эшиттирди раислик қилувчи судья Фарруҳ Эргашев.
У дастлабки суд инстанциясида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилганди. Ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси
06 Январь