Гавайида кучли вулқон уйғонди

Олам

image

Кеча, 10 сентябрь куни Гавайидаги Килауэа вулқони маҳаллий вақт билан соат 15:15 да отилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати (USGS) ўз сайтида маълум қилди.

Қайд этилишича, Гавайидаги Килауэа вулқонининг фақат Халемаумау кратерида вулқон отилиши кузатилган. Вулқон отилишининг илк босқичида кучли портлаш содир бўлган. Оқибатда кратер тагида ёриқлар ҳамда унинг юзасида лава оқимлари пайдо бўлган.

Маълумот учун, Гавайи оролида жойлашган Килауэа вулқони Ердаги энг фаол вулқонлардан биридир. Шунингдек, маҳаллий аҳоли эътиқодида мазкур вулқон маъбуда Пеленинг яшаш жойи ҳисобланади. Вулқоннинг охирги маротаба отилиши жорий йилнинг 7 июнь кунида содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни Италиянинг Сицилия оролида жойлашган Этна тоғидаги вулқон уйғонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гавайи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг