Гавайида вулқон отилди

Олам

image

Кеча, 23 декабрь куни АҚШнинг Гавайи оролидаги Килауэа вулқони отилишни бошлади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа бир неча ой ичида биринчи марта содир бўлган. Килауэа вулқони охирги марта 2023 йил июнь ойида отилган. Вулқон оғзига яқин жойда ўрнатилган видеокамераларда баландлиги 80 метрдан ошадиган лава гейзерлари ҳосил бўлгани суратга тушган. Бундан олдинги отилишлар бир ҳафтадан бир йилгача давом этган.

Вулқон оролнинг ёпиқ ҳудудларида, аҳоли пунктларидан узоқда жойлашган. Қайд этилишича, шу сабабдан вулқон аҳолига жиддий хавф туғдирмайди.

Маълумот учун, Гавайи оролида жойлашган Килауэа ( Катта орол деб ҳам аталади) Ердаги энг фаол вулқонлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исландиядаги Рейкьянес яриморолида ҳам вулқон отилганди. Фавқулодда вазиятлар хизмати ушбу ҳодиса сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилган ва Гриндавик шаҳри ва машҳур “Мовий кўл” геотермал дам олиш мажмуаси аҳолисини эвакуация қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вулқон Гавайи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг