Гавайидаги Килауэа вулқони отилди (видео)
Олам
−
17 Февраль 971 1 дақиқа
15 февраль куни Гавайидаги Килауэа вулқони отилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Маълум бўлишича, 15 февраль куни Килауэа вулқонининг 2024 йил декабрь ойидан бери давом этаётган фаоллигининг 42-эпизоди содир бўлиб, отилиш кузатилган.
Вулқон отилиши маҳаллий вақт билан соат 13:50 да Халемаумау кратерида лава фавворалари кўтарилиши билан бошланган. Отилиш кратердаги иккита асосий тешикдан содир бўлган. Жанубий фавворада энг юқори чўққисида 400 метрга, шимолийда тахминан 300 метр баландликка етгани аниқланган. Жараён жами 9 соат 48 дақиқа давом этган. Отилиш ўша куннинг ўзида, соат 23:38 да тўсатдан тўхтаган. Ушбу қисқа вақт ичида тахминан 11,4 миллион куб метр (15 миллион куб ярд) лава отилиб чиққан ва кратер тубининг 50 фоизини қоплаган.
Қайд этилишича, вулқон устидаги кул ва тутун устуни денгиз сатҳидан 10 600 метр баландликкача кўтарилган. Шимоли-шарқий шамоллар туфайли вулқон гази ва кули асосан Жануби-ғарбий йўналишдаги ҳудудларга тарқалган.
Ҳозирда вулқон тўхташ ҳолатида. Фаоллик аҳоли пунктларига хавф туғдирмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппин вулқоншунослик ва сейсмология институти (Phivolcs) Майон вулқони бўйича огоҳлантириш даражасини беш босқичли шкалада учинчи даражага кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль