Ғарб Россияни МДҲ давлатлари билан ёвлаштиришга уринмоқда – Лавров
Олам
−
13 Декабрь 2023
6736Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб Россиянинг МДҲ давлатлари билан алоқаларини узишга уринаётганини айтди.
Унинг фикрича, "Ғарбнинг энг катта қўрқуви ва Россияга қарши энергияси, албатта, постсовет ҳудудларида тўпланган".
Федерация Кенгашидаги “ҳукумат соати”да Лавров Ғарб давлатлари собиқ СССР республикалари ўртасидаги алоқаларни бузмоқчи эканини таъкидлади. Вазир Ғарб ушбу давлатларнинг қарор қабул қилиш механизмларига ҳам кириб боришга ҳаракат қилаётганини даъво қилди.
“Биз иттифоқчиларимиз билан бу ҳақда очиқ гаплашамиз, уларнинг катта қисми, бизнингча, Ғарбнинг "қора нияти"дан бохабар”, дейди Лавров.
"Уларнинг устувор вазифаси собиқ иттифоқ республикаларини ёвлаштиришдир. Бу миллий иқтисодий комплексни йўқ қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш системаси, шунингдек, умумий хавфсизлик тизимини йўқ қилиш, дегани", дейди у.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Лавров Ғарбнинг санкциялар бўйича Марказий Осиёдаги ҳаракатларини беадаблик деб атаганди.
LiveБарчаси