Лавров Ғарбнинг санкциялар бўйича Марказий Осиёдаги ҳаракатларини беадаблик деб атади
Олам
−
27 Ноябрь 2023
7573АҚШ ва Европа Иттифоқи вакилларининг Россияга қарши қўлланилган санкцияларга амал қилинишини талаб қилиб, Марказий Осиё давлатларига ташриф буюриши – беадаблик. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 27 ноябрь куни “Примаков ўқишлари” форумидаги нутқида сўз очди.
“Ҳозир Америка, Европа Иттифоқи ва Англиянинг санкциялар бўйича расман тайинланган элчилари Марказий Осиё бўйлаб саёҳат қилмоқдалар ва улар бориб, очиқчасига айтишяпти: “Сиз КХШТда (Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти), ЕОИИ (Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи), МДҲ (Мастақил Давлатлар Ҳамдўстлиги), ШҲТ [Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти]дасиз, лекин бизнинг санкцияларимизга риоя қилишингиз керак”. Бу, менимча, шунчаки беадаблик”, дейди вазир.
Унинг қайд этишича, Ғарб давлатлари айёрлик билан бўлса-да бироз ҳурматлироқ ҳаракат йўл тутишлари мумкин эди.
“Улар ўша мамлакатларни камситадилар”, деб тушунтирди Лавров.
Унинг айтишича, Россия “юмшоқ куч агентлари” сони бўйича АҚШдан ортда ва унга етиб олишга ҳаракат ҳам қилмайди.
“Бизга бундай "юмшоқ куч" керак эмас. Биз доктринал ҳужжатларимизда гапиришни ва Россиянинг чет элда ижобий имиджини яратиш устида ишлашни анчадан бери тўхтатганмиз. Биз объектив ёзамиз. Камчиликларимизни биламиз, яширадиган нарсамиз йўқ”, дейди у.
LiveБарчаси