Ғарб Марказий Осиёга таъсир кўрсатмоқчи – Патрушев

Олам

image

Ғарб Марказий Осиё мамлакатларини Россиядан ажратиш учун уларга таъсир кўрсатмоқчи.  Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев бугун, 8 ноябрь куни Москвада ўтаётган МДҲдаги мавқедошлари билан учрашувда сўз очган. 

“Геосиёсий ландшафтдаги ўзгаришлар Марказий Осиёга ҳам таъсир қилди. Бу ерда гап нафақат сиёсий босим ва Ғарбнинг иқтисодий шантажи, жумладан, иккиламчи санкциялар таҳдиди ҳақида кетмоқда”, дейди у.

Патрушевнинг сўзларига кўра, англо-саксларнинг мақсади миллий элита ва аҳолининг кенг қатламига самарали таъсир қилиш воситаларини яратиш, шунингдек, муайян минтақаларда вазиятни беқарорлаштириш учун шароит яратишдир. 

“Бизнинг рақибларимиз Марказий Осиё давлатлари ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига, иқтисодий салоҳиятнинг бирлашишига, кўп қутбли дунёнинг янги қутби шаклланишига йўл қўймасликка интилмоқда”, дейди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби.

Маълумот учун, бугун, 8 ноябрь куни МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари ўзининг йиллик йиғилиши учун Москвага тўпланди. Тадбирда Россия томонидан Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев иштирок этмоқда. 

Учрашувда МДҲ маконида минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммолари, шунингдек, хавфсизлик соҳасида мамлакатларнинг икки ва кўп томонлама форматдаги амалий ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади. 

Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг йиллик йиғилиши 11-маротаба ўтказилмоқда. Аввалгиси 2022 йилнинг ноябрида Москвада бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Марказий Осиё Николай Патрушев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг