Ғарб ҳужум қилса, Беларусь ва Россия ягона ҳарбий базага айланади – Лукашенко

Олам 4269
image

Зарурат туғилса, Беларусь Ғарб тажовузига қарши туриш учун Россия Федерацияси билан ягона ҳарбий базага айланади. Бу ҳақда Беларусь Президенти Александр Лукашенко АҚШнинг CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилган. 

“Агар керак бўлса, Беларусь Россия ва Беларуснинг ягона базасига айланади. Ҳарбий база. Сизнинг тажовузингизга қарши туриш учун”, деган Президент. 

Шунингдек, журналист Лукашенкога “Беларусь ҳудудида ҳозирда ҳарбий объектлар борми”, дея савол берган. 

“Ҳеч бир давлатнинг, шу жумладан Россиянинг базаси йўқ. Фақат иккитаси бундан мустасно. Бу сизнинг ҳудудингиздан ядровий ракеталар учирилишини олдиндан аниқлаш учун Совет давридаги база. Иккинчи база бу Россия Қуролли Кучлари Атлантикадаги ўз флоти билан алоқа қиладиган база. Мана, барча базалар. У ерда 30-40 одам хизмат қилади, бизнинг одамларимиз. Икки ёки учта рус офицери, қолганлари бизнинг ҳарбий хизматчилар. Бу ерда бошқа ҳеч қандай база йўқ”, деган Лукашенко. 

Аввалроқ, Лукашенко CNN телеканалига берган интервьюсида мухолифат вакили Светлана Тихановскаяни муҳокама қилишни хоҳламагани ҳақида хабар бергандик.  

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 211
Рейтинг: 2.9
t
×