“Аёл киши ҳақида гапирмайман”. Лукашенко Тихановскаяни муҳокама қилишдан бош тортди 

Олам 2761
image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко CNN телеканалига интервью берди. Суҳбат давомида у мухолифат вакили Светлана Тихановскаяни муҳокама қилишни хоҳламади.  

“Бу шуни англатадики, мен аёл киши ҳақида гапирмайман. Мен аёллар билан урушмайман ва унга характер бермоқчи эмасман”, деган Лукашенко. 

Президент мухолифат етакчиси муайян мамлакатда яшайдиган ва бошқача нуқтаи назарга эга одам бўлишини таъкидлаган. 

“Мен Беларусда бундай одамларни биламан. Улар шу ерда ва сиздан пул олишади”, деган Лукашенко америкалик журналистга. 

Маълумот ўрнида, Беларусда 2020 йил 9 августда президент сайлови бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси расмий маълумотларига кўра, унда амалдаги Президент Александр Лукашенко ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни сайлов натижаларини тан олмаган ва мамлакатни тарк этган мухолифат вакили Светлана Тихановская эгаллади. Овоз бериш натижалари эълон қилингандан сўнг Республикада оммавий норозилик намойишлари бошланди, бу биринчи кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан тўқнашувларга олиб келди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3
t
×