Гараждан эркак ва аёл ўқитувчининг ўлиги топилди
3-саҳифа
−
26 Декабрь 2023
37065Россиянинг Иркутск вилоятида хусусий уй ҳудудидаги гараждан бошланғич синф ўқитувчиси бўлган аёл ва эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда РЕН ТВ ўз манбасига таяниб хабар берди.
Маъумотларга кўра, жасадлар 24 декабрь куни кечқурун Иркутск чеккасидаги Распутин кўчасида жойлашган уй ҳудудидаги гараждан топилган. Таъкидланишича, жасадларда зўравонлик ва қийноқ белгилари топилмаган.
Нашрнинг қайд этишича, эркак ва аёл жасадлари топилишидан тахминан бир кун олдин вафот этган, гараж эса ташқаридан ёпилган. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодиса сабабларини аниқламоқда. Ўлимнинг дастлабки сабаби чиқинди газдан заҳарланиш бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Москвада икки ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилган эди.
LiveБарчаси