Ғаниев, Назарбеков, Абдуҳакимов номзоди маъқулланди
Жамият
−
22 Январь 2020
12778Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинаётгани, Ҳукумат таркибида айрим ўзгаришлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва фракциялари йиғилишларида Ҳукумат аъзосининг лавозимига номзодлар халқ вакилларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ўз ҳаракатлар режасини тақдим этдилар.
Транспорт вазирлигига номзод Элёр Ғаниев, Маданият вазирлигига номзод Озодбек Назарбеков, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига эса Азиз Абдуҳакимов номзоди дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида ҳам Ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилади.
Маълумот ўрнида, бундан аввали Элёр Ғаниев ва Азиз Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари лавозимида, Озодбек Назарбеков Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь