Гаити Президенти ўлимида гумон қилинган яна 3 киши ушланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Гаити Президенти Жоневел Моиз ўлимида айбланаётган яна 3 гумондор шахс ҳибсга олинди. Президент ўлимида айбланиб, ҳибсга олинганларнинг умумий сони 26 тага етди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда

"Республика Президенти Жоневел Моизнинг ўлдирилиши юзасидан тергов ўтказилганда 3 киши қўлга олинди. Биз, хусусан, икки полиция ходими ҳақида гапиряпмиз", дейди бошқарма вакили. 

Унинг қайд этишича, яна 7 нафар полиция ходими "изоляция" қилинган. Уларни ҳибсга олиш масаласи ҳали кўриб чиқилмаган. 

Жорий йилнинг 15 июль куни Гаити ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 23 нафар Президент ўлимида гумонланувчи шахслар ҳибсга олингани ҳақида хабар беришган эди. Гумонланувчилардан 18 нафари Колумбия ёлланма аскарлари, икки нафари эса келиб чиқиши гаитилик бўлган, АҚШ фуқаролари. 

Эслатиб ўтамиз, Гаити Президенти 7 июлга ўтар кечаси шахсий қароргоҳига қилинган ҳужумда ўлдирилган. Ҳужумда унинг рафиқаси Мартин Моиз ҳам жароҳат олган. Кейинчалик унинг ўлими тўғрисида маълумотлар пайдо бўлган, аммо Гаитининг Доминикан Республикасидаги элчихонаси бу хабарларни рад этган.  

Шундан сўнг, Гаитининг АҚШдаги элчиси Бокчит Эдмонд Республиканинг биринчи хоними Мартин Моиз даволаниш учун Майамига олиб борилишини маълум қилди. 

Маълумот ўрнида, Гаити Сенатининг (парламентнинг юқори палатаси) спикери Жозеф Ламберни Республиканинг Президенти деб эълон қилинганди.

Шунингдек, Гаити Президенти ўлдириб кетилганидан сўнг қўлга олинган америкалик Эмманюэль Санон эса ҳокимиятга келиш режасини тузаётгани хабар қилинганди. У ўзини шифокор ва руҳоний эканлигини таъкидлаб, ҳокимиятни эгаллагунга қадар ҳомийлик қилиши ва хавфсизлигини таъминлаши учун бир неча тадбиркорлар билан битим имзолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гаити

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг