Футболда офсайд қоидаси ўзгариши мумкин
Спорт
−
20 Март
56482025 йилда футболда офсайд қоидаси ўзгариши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) “Арсенал”нинг собиқ устози, ҳозирда FIFA'нинг футболни ривожлантириш бўйича раҳбари Арсен Венгер томонидан таклиф қилинган ушбу янгилик синовдан ўтказилмоқда.
Янги қоидаларга кўра, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилиши учун ҳужум қилаётган футболчи ҳимояланаётган томон аъзосидан тўлиқ олдинда бўлиши, танасининг бирор қисми бир чизиқда кесишган бўлмаслиги керак.
Қайд этилишича, мазкур қоида 2023 йил ноябрь ойидан бошлаб Швеция ва Италияда бўлиб ўтадиган ёшлар турнирларида синов тариқасида қўлланган. IFAB 2025 йилнинг февраль ойигача маълумот тўплаш ва янги қоидани таҳлил қилиш ишларини якунлайди.