“Футбол қироли” Роналдуни табриклади

Спорт 2412
image

“Футбол қироли” Пеле ўзинининг Instagram саҳифасида Криштиану Роналдуни FIFA’нинг махсус совринини қўлга киритгани билан табриклади.

“Криштиану, сени FIFA’нинг махсус мукофоти билан табриклайман. Сен билан кўришиш ва бағримга босишни орзиқиб кутаман. Бу хабарни қувонч билан ёзяпман. Яқинда кўришамиз”, дея ёзган Пеле.

Ўз навбатида Криштиану ҳам табрикларга муносабат билдирди ва Пелени авлодлар учун афсона, дея таъкидлади:

“Пеле гапирса, уни ҳамма тинглайди. Бундай ажойиб инсон менга ҳурмат кўрсатса ва ҳайратини билдирса, ҳис-туйғуларни яшириб бўлмайди. У – бадий қаҳрамон, барча авлодлар учун афсона, ҳақиқий спорт афсонаси. Раҳмат, Пеле! Умид қиламанки, тез орада бир-биримизни кўрамиз ва севимли ўйинимиз ҳақида гаплашамиз”. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 декабрь куни Криштиану Роналду терма жамоалар тарихида барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида FIFA томонидан махсус соврин билан тақдирланган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 2.9
t
×