Фуқарога тарсаки туширган Чироқчи ҳокими жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
02 Август
16683Қашқадарё вилоятида фуқарога тарсаки туширган Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.
Унга кўра, ушбу масала вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида кескин муҳокама қилинган. Туман ҳокими Ф.Юсупов шу ва иш фаолиятида йўл қўйган бошқа камчиликлари учун интизомий жазога тортилган.
“Туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан хушмуомала ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши уқтирилди ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди”, дейилади муносабатда.
Маълумот учун, Файзулла Юсупов 2023 йилнинг август ойи бошида Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланганди.
LiveБарчаси