Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
04 Август 2023
7534Файзулла Ёқубович Юсупов Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 4 август куни халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган. Сессияда депутатлар Файзулла Юсуповни Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
У тайинловга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Файзулла Юсупов 1976 йил Қамаши туманида туғилган. У 1999 йил Тошкент молия институти, 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тугатган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида аввалги туман ҳокими Нодир Эркаевни ишдан олган эди. У 2022 йилнинг апрель ойидан бери Чироқчи тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси