Францияликларга камроқ мол гўшти ейиш тавсия этилди
Олам
−
17 Февраль 3537 2 дақиқа
Франция ҳукумати иқлим ўзгаришига қарши кураш ва соғлиқни яхшилаш мақсадида аҳолига гўшт истеъмолини чеклаш бўйича янги тавсиялар берди. Бу чақириқ мамлакатнинг янгиланган миллий стратегияси доирасида эълон қилинган.
Гап 2030 йилгача мўлжалланган озиқ-овқат ва иқлим бўйича миллий стратегия ҳақида бормоқда. Ушбу ҳужжат иқлим инқирози ҳамда соғлиқ муаммоларини биргаликда ҳал қилишни кўзлайди.
Гўштнинг иқлим ўзгаришига қандай боғлиқлиги бор?
Мутахассислар таъкидлашича, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг учдан бир қисмини ташкил этади. Энг катта улуш мол ва қўй гўштига тўғри келади. Ҳисоб-китобларга кўра, 100 грамм мол гўшти натижасида 15,5 кг СО₂ эквиваленти ажралади.
Янги тавсияларда мева-сабзавот, дуккакли маҳсулотлар, ёнғоқ ва бутун донли озиқ-овқатларга устуворлик бериш, гўшт ва колбаса маҳсулотларини эса чекланган миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилган. Шунингдек, импорт гўштни камайтириш таклиф қилинмоқда. Баъзи фаоллар ҳукумат “камайтириш” ўрнига “чеклаш” сўзини ишлатганини танқид остига олган.
Экология вазири Мониқуэ Барбут соғлом овқатланиш сайёрага ҳам фойда келтиришини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий ва барқарор маҳсулотларни танлаш орқали углерод зарари камаяди.
2025 йилда иқлим ташкилоти ле Рéсеау ўтказган сўровга кўра, аҳолининг 52 фоизи сўнгги уч йилда гўшт истеъмолини камайтирган. Бу гўшт нархининг кескин ошиши билан изоҳланган. Қолаверса, ушбу қонун 38 фоиз соғлиқни, 35 фоиз атроф-муҳитни, 33 фоиз эса ҳайвонлар фаровонлигини яъни, уларга нисбатан шафқатсизликни камайтиришни асосий омил сифатида кўрсатган.
Шу тариқа, француз ошхонаси гўштга бой анъаналари билан машҳур бўлсада, мамлакат аста-секин муқобил овқатланиш моделига ўтишни бошламоқда.
Live
Барчаси