Франциядаги мактабларда телефондан фойдаланиш тақиқланади

Олам

image

Францияда келаси ўқув йилидан бошлаб барча ўрта мактаб ўқувчиларига бутун ўқув куни давомида мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда Франция Таълим вазири Элизабет Борн маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган йили ушбу ғоя тажриба сифатида 50 мингга яқин бола таълим оладиган 180 та мактабда синаб кўрилган. У охир-оқибат Таълим вазирлиги томонидан муваффақиятли деб топилган.

“Энди тақиқ бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади. Қонун қоидаларига кўра, ўқувчилар мактабга мобил гаджет билан келишлари мумкин, бироқ уни кираверишдаги махсус шкафларда сақлаш учун топширишлари шарт бўлади”, дейилади хабарда.

Хабарга қўшимча қилинишича, ўқувчилар телефонларини фақат барча дарслар тугагандан кейингина олишлари мумкин.

Шу билан бирга, ўрта мактаблар ва коллежлар миллий иттифоқи (Snalc) ва Ўрта таълим миллий иттифоқи (SNES-FSU) ҳукумат қарорини танқид қилган. Уларнинг вакилларига кўра, тажриба асосан 350 нафардан кам ўқувчи ўқийдиган қишлоқ мактабларида ўтказилган. Йирикроқ таълим муассасаларида эса тажриба фақат алоҳида синфлар ўртасида ўтказилган. Шунинг учун ўқитувчилар касаба уюшмалари тажриба натижаларини долзарб эмас, деб ҳисоблаган.

Маълумот учун, Франция ҳукумати 2018 йилдаёқ болалар боғчалари ва бошланғич синф ўқувчиларига мобил телефонлар ва смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги мактаб ва олий ўқув юртларида телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция телефон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг