Франциядаги бир нечта қамоқхоналарга ҳужум уюштирилди
Олам
−
15 Апрель
2985Бугун, 15 апрель кунига ўтар кечаси Францияда бир қатор қамоқхоналар жиноятчилар ҳужумига учради, улар машиналарга ўт қўйиб, отишма уюштирди. Бу ҳақда BFMV телеканали хабар берди.
“Франциянинг бир қанча қамоқхоналари автоматлардан ўққа тутилди ёки ёқиб юборилди”, дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, номаълум шахслар Люин ва Валанс шаҳридаги ахлоқ тузатиш муассасалари яқинида автомобилларга ўт қўйган. Автоматлардан ўқ узилган, Калашников автоматидан ҳам 15 марта ўқ овози эшитилган.
Канал маълумотларига кўра, Нантерра, Вилпент ва Нимдаги муассасалар ҳам зарар кўрган. Марселда 13-округ кўчасида ҳам бир нечта автомобиль ёқиб юборилган, улардан ўнга яқинига “DDPF” қисқартмаси қўйилган, унинг маъноси номаълум.
BFMV манбаларига кўра, ушбу ҳужумлар мувофиқлаштирилган. Уларнинг маълумотларига кўра, ҳужумлар Франция ҳукуматининг наркосавдогарларни сақлаш учун қаттиқ тартибли қамоқхоналар қуриш режасига жавоб саналади.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель