Францияда синагога олдида машина портлатилди

Олам

image

Франциянинг жанубий қисмидаги синагога олдида портлаш юз берди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.

Нашрга кўра, Ла Гранд-Мот шаҳридаги синагога яқинида автомобиль ичидаги газ баллони портлаб, икки машина ёниб кетган. Олов синагога эшигини қисман зарарлаган, бироқ бинодагилардан ҳеч ким жабрланмаган. Портлаш оқибатида ҳудудда патруллик қилаётган полициячи оғир яраланган.

Терговчиларнинг сўзларига кўра, ибодатхонага кираверишда ҳам ёнғин бошланган, бироқ тезда ўчирилган. Ла Гранд-Мот мэри Стефан Россигнолнинг айтишича, полиция номаълум шахснинг машиналарга ўт қўйгани тасвирларини олган. Айрим кадрлар эса гумонланувчининг 9 мм тўппонча билан бўлганини ҳам кўрсатган.

Франция Президенти Эммануэль Макрон воқеани “террорчилик ҳаракати” деб атади. Франция яҳудийларининг CRIF ташкилоти раҳбари Жонатан Арфи портлаш диндорлар синагогага келиши керак бўлган вақтда содир бўлганини айтди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жеральд Дарманен Франциядаги яҳудийларнинг манзилгоҳлари хавфсизлигини кучайтиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва шаҳри Синявинская кўчасидаги тураржой биноси ҳовлисида номаълум шахс томонидан шу ерда турган автомобиль портлатиб юборилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция портлаш машина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made