Францияда мураббий чақмоқ уришидан вафот этди
Спорт
−
24 Май
4719Франция шимолида маҳаллий жамоа машғулот ўтаётган футбол майдонида чақмоқ уриши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “La Voix du Nord” нашри хабар берди.
Манбага кўра, воқеа Курьер коммунасида тахминан 20:00 да содир бўлган. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар 33 ёшли футбол мураббийи вафот этганини тасдиқлади. Шифохонага ётқизилган беморлардан бирининг оёғи куйган, иккинчиси кўкрак қафасидан жароҳат олган.
Ҳодиса вақтида стадионда 33 киши бўлган. Маҳаллий префектура маълумотларига кўра, улар шок ҳолатида, аммо аҳволи яхши. Қурбонлар сони номаълум. Ҳозирда ўт ўчириш, қутқарув хизмати ходимлари ва полиция воқеа жойида ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Индонезияда ҳам футболчи чақмоқ уришидан ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15