Францияда машинист тезюрар поезддан сакради

Олам

image

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Францияда машинист 300 км/соат тезликда ҳаракатланаётган поезддан ўзини ташлади. Оқибатда Рождество байрами арафасида Париж ва Лион ўртасидаги поезд ҳаракати узилиб қолди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 24 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да юз берган. Тахминларга кўра, машинист ўзини ташлаган ва тахминан 400 йўловчи бўлган поезд Париж жануби-шарқидаги Муазне коммунаси яқинида автоматик равишда тўхтаб қолган. Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар ва полиция ходимлари машинистнинг жасадини топган. Дастлаб бу ҳодиса ўз жонига қасд қилиш деб баҳоланган, бироқ Франция Миллий темирйўл компанияси журналистларга бу тахминни тасдиқламаган ва ҳозирча тергов давом этаётганини маълум қилган.

Машинист жасадини қидириш давомида Париж ва Лион ўртасидаги тезкор поезд линияси ҳар икки йўналишда тўлиқ ёпилган. Поездлар одатдаги темирйўл линияларига йўналтирилган, бу эса йўл вақтини бир ярим соатга узайтирган. Бироқ телеканал суҳбатдошларидан бири ўз поездини беш соат кутганини айтган. Ушбу воқеа ўнлаб поездлар ва бир неча минг йўловчига таъсир қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Мурманск вилояти жанубида йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция тезюрар поезд машинист

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг