Франция Усмоновнинг иккита вертолётини хатлади

Олам

image

Франция ҳукумати россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг иккита вертолётини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Forbes” хабар бермоқда. 

“Иккита вертолёт – борт рақами M-DLBR бўлган Airbus EC-175 ва борт рақами M-DLBA бўлган Eurocopter EC-155 мос равишда 22 март куни Ле Кастелледа ва 25 март куни Монте-Карлода хатланди”, деб ёзади нашр. 

Маълумотни Франция Молия вазирлиги вакили тасдиқлаган. 

Олигарх вакилининг айтишича, Усмоновда энди вертолётлар йўқ, чунки улар қайтариб бўлмайдиган ишончли шахсларга ўтказилган. Мулкни ишончли шахсларга ўтказиш жараёни кўп йиллар аввал бошланган ва унинг санкциялар ёки бойликни яшириш билан алоқаси йўқ. 

Маълумот ўрнида, Италияда россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг умумий қиймати 80 млн евродан юқори бўлган активлари мусодара қилинган

Шунингдек, Германия расмийлари ҳам Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган россиялик миллиардер Алишер Усмоновдан 156 метрлик яхтани мусодара қилгани ҳақида айтилганди. Аммо маълумот кейинроқ инкор этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Усмонов

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг