Германия Усмоновнинг қарийб $600 млнлик яхтасини мусодара қилди – “Forbes”

Олам

image

Германия ҳукумати россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг қарийб 600 миллион долларлик яхтасини мусодара қилди. Бу ҳақда  кеча, 2 март куни “Forbes” журнали манбаларга таяниб хабар берди.

Уларга кўра, 156 метрлик Dilbar яхтаси Германия шимолидаги Гамбург шаҳрида мусодара қилинган.

Европа Иттифоқи 28 февраль куни мамлакат сиёсатчилари, журналистлари, маданият арбобларига, жумладан USM холдинг асосчиси ва энг йирик акциядори Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар жорий қилди. Уларнинг барчасига Европа Иттифоқига кириш тақиқланган, агар улар жамият ҳудудида топилса, активлари музлатилади, дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ Алишер Усмонов Европа Иттифоқи ўзига нисбатан санкциялар жорий қилгани юзасидан фикрларини билдирганди.

“28 февраль куни Европа Иттифоқи менга нисбатан санкцияларни жорий қилди. Буни адолатсиз қарор деб биламан ва санкцияларни оқлайдиган сабаблар менинг шаъним, қадр-қимматим ҳамда ишчанлик обрў-эътиборимни камситувчи ёлғон айбловлардир. Мен ўз шаъним ва обрўйимни ҳимоя қилиш учун барча қонуний воситалардан фойдаланаман”, деган Алишер Усмонов баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

1134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг