Италияда Усмоновнинг неча миллионлик мулки мусодара қилингани маълум бўлди

Олам

image

Италияда россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг умумий қиймати 80 млн евродан юқори бўлган активлари мусодара қилинган. Уларнинг орасида Сардиния оролида солиқ полицияси томонидан ҳибсланган зирҳли Mercedes Maybach S650 Guard VR10 автомобили ҳам бор. “The Times” хабарига кўра, баҳоси ярим миллион фунтдан юқори бўлган улов пулемёт ва граната ҳужумидан ҳимоя қила олади.

Қайд этилишича, Сардинияда бунгача тоғ-кон саноати билан шуғулланувчи асли келиб чиқиши ўзбек бўлган Усмоновнинг 17 миллион евролик вилласи ва умумий активлари 66 млн евро бўлган олтита компанияси ҳам мусодара қилинган.

Кеча Италия солиқ полицияси ушбу активлардан бири беш тонналик Maybach эканлигини тасдиқлаган. Машина 2018 йилда Сардинияда 600 минг евродан қимматроққа сотиб олинган.

Аввалроқ Италияда россиялик миллиардерларнинг 800 млн евродан ортиқ активлари музлатиб қўйилгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Германия расмийлари ҳам Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган россиялик миллиардер Алишер Усмоновдан 156 метрлик яхтани мусодара қилгани ҳақида айтилганди. Аммо маълумот кейинроқ инкор этилди.

Маълумот ўрнида, март ойининг бошидан бери Италия Молия гвардияси санкциялар остида қолган россиялик тадбиркорларнинг турар-жой кўчмас мулклари, компаниялари, яхталари ва автомобилларини ҳибсга олган. Рўйхатга охирги бўлиб “Северсталь” эгаси Алексей Мордашовга тегишли Сардиниядаги вилла қўшилган. Мулкнинг қиймати тахминан 105 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, Молия гвардияси тадбиркорлар Алишер Усмонов, Олег Савченко, Пётр Авен, Геннадий Тимченко, шунингдек, телебошловчи Владимир Соловьёвнинг активларини музлатиб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

382

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг