Франция Президенти нега ниқобсиз юришига изоҳ берилди

Олам 9975
image

Франция Президенти Эммануэль Макрон коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган шифохонага ниқобсиз ташриф буюрмоқда. Чунки бунга зарурат йўқ, деди ҳукуматнинг расмий вакили Сибет Ндияй.

“Нима учун Республика Президенти ниқоб тақмайди? Агар сиз бошқа одам билан масофадан туриб гаплашар экансиз, ниқобга ҳожат қолмайди. Давлат раҳбари ҳам ана шунга амал қилмоқда”, деди Ндияй.

Унинг сўзларига кўра, "Президент атрофидаги одамлар сони чегараланган ва улар доим 1 метр масофани сақлашади”.

Коронавирус пандемияси бошлангандан бери, Франция Президенти бир неча бор COVID-19 касаллари даволанадиган тиббий муассасаларга ташриф буюрди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирусга 22 302 одам чалинди. 1587 бемор шифо топган бўлса, 1100 киши вафот этди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 381
Рейтинг: 2.9
t
×