Коронавирус фонида Франция Британияга ультиматум қўйди
Олам
−
23 Март 2020
10261Франция Президенти Эммануэль Макрон коронавирус фонида Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсонга ультиматум қўйди. Бу ҳақда “Liberation” газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг Елисей саройидаги манбага асосланиб ёзишича, Франция раҳбари Британия ҳукумати, хусусан, Жонсондан норози бўлган. Макроннинг фикрича, у коронавирус тарқалишини камайтириш ва унга қарши курашишда зарур чоралар кўрмаяпти ва ҳодисаларга совуққонлик билан кузатмоқда.
“Биз ҳаракатга келиши учун унга пўписа қилишга мажбур бўлдик”, деб ёзади “Liberation”.
Газетанинг ёзишича, ультиматумдан сўнг Британия ҳукумати паб, ресторан, театр ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган жойларни ёпишга қарор қилган.
Маълумот ўрнида, бугунгача Францияда 16 018 киши коронавирусга чалинди. 674 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлса, 1587 киши шифо топди. Буюк Британияда эса 5683 киши инфекция юқтириб олган бўлса, 281 киши вафот этди, 93 нафар бемор эса тузалди.
LiveБарчаси