Франция ҳам яҳудий кўчманчиларига санкция киритди
Олам
−
13 Февраль
9024Франция ҳукумати фаластинлик тинч аҳолига ҳужумларда иштирок этган 28 яҳудий кўчманчиларига республика ҳудудига киришини тақиқлади. Бу ҳақда Франсия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
"Франция Ғарбий Соҳилда фаластинлик тинч аҳолига нисбатан зўравонлик ҳаракатларида иштирок этган экстремист исроиллик кўчманчиларга қарши санкциялар жорий қилди. Ушбу қарорга мувофиқ, 28 нафар исроилликнинг Франция ҳудудига кириши тақиқланди", дейилади ҳужжатда.
Франция ТИВ кўчманчиларнинг фаластинликларга қарши давом этаёган ҳужумлари билан боғлиқ ҳолда Европа Иттифоқи даражасида ҳам худди шундай чоралар кўришга чақирди.
"Франция бу зўравон кўчманчиларга қарши Европа даражасида санкциялар қўллаш тарафдори. Биз европалик ҳамкорларимиз билан бу йўналишда ишламоқдамиз", дейилади унда.
Таъкидланишича, Исроил расмийлари бунга чек қўйиши ва айбдорларни жазолаши шарт.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида АҚШ Президенти Жо Байден ҳам экстремист яҳудий кўчманчиларга қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармонини имзолаганди.