Байден Ғарбий Соҳилдаги яҳудий кўчманчиларга санкция киритди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонлик қилган экстремист яҳудий кўчманчиларга қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги президент фармонини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй ёзма баёнот берди.

Фармонга кўра, босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонлик қилган экстремист яҳудий кўчманчилар АҚШ маъмурияти томонидан санкцияларга тортилади.

Санкциялар рўйхатига киритилган шахслар Америка молия тизимида операцияларни амалга ошира олмайди, бу давлатга виза ололмайди, уларнинг АҚШдаги активлари, агар мавжуд бўлса, музлатилади ва Америка фуқароларига бу одамлар билан бизнес қилиш тақиқланади.

Тегишли баёнотида Байден, Қўшма Штатлар Ғарбий Соҳилда хавфсизлик ва барқарорликнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун бу қадамни ташлаганини таъкидлаб, минтақада фаластинликларга қарши зўравонлик ҳаракатларини қабул қилиб бўлмаслигини билдирган.

Оқ уй расмийсининг айтишича, исм-шарифи ошкор этилмаган тўрт нафар шахс аллақачон фармонда назарда тутилган санкциялар рўйхатига киритилган.

Маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил кучлари ва ноқонуний яҳудий кўчманчиларнинг ҳужумлари оқибатида камида 381 фаластинлик ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден Ғарбий Соҳил яҳудий кўчманчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг