Фото: Ўзбекистонда узоқ кутилган ОТМга кириш имтиҳонлари бошланди
Жамият
−
02 Сентябрь 2020
14709Бугун, 2 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Имтиҳонлар илк бор очиқ осмон остида ўтказиляпти.
Имтиҳонлар 2 сменада ўтказиляпти. 1-смена соат 08:00 дан 11:00 гача, 2-смена эса соат 17:00 дан 20:00 гача давом этади.
Эрталабки сменада соат 6:30 дан, иккинчи сменада эса соат 15:30 дан секторларга киритиш бошланади.
Абитуриентлар имтиҳон вақтидан камида ярим соат олдин ўз ўрнини эгаллаган бўлиши керак. Кечикканлар имтиҳонга киритилмайди.
Кириш имтиҳонларига 2 та ҳужжат: паспорт ва абитуриент рухсатномаси билан бориш талаб этилади. Паспорт бўлмаган ҳолатда рухсатнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
Бу йил карантин сабаб имтиҳонлар вақтида ота-оналар учун кутиш жойлари ташкил қилинмаган.