ФҚБ Эпштейн иши файлларидан Трампнинг исмини олиб ташлади
Олам
−
02 Август 2786 2 дақиқа
АҚШ Федерал қидирув бюроси молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни таҳрир қилди. Улардан Оқ уй раҳбари Дональд Трамп ва бошқа таниқли шахсларнинг исмлари олиб ташланди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Трампнинг номи файлларни якуний кўриб чиқишни ўтказаётган ФҚБ агентлари гуруҳи томонидан ҳужжатлардан ўзгартирилган. Булар бюронинг “Ахборот эркинлиги тўғрисида”ги қонуни ижрочилари бўлиб, уларга иш материалларини кўриб чиқиш ва қайси ҳужжатларни чиқариш мумкинлигини аниқлаш вазифаси юклатилган. Натижада, аввал хабар қилинганидек, ФҚБ ходимлари Эпштейннинг файлларини кўриб чиқиш чоғида Трамп ва бошқа машҳур кишиларга кўплаб ҳаволаларни топган. Уларнинг исм-шарифларининг шунчаки тилга олинишини айбнинг исботи ёки ҳатто нотўғри ишораси, деб ҳисоблаб бўлмайди. Бу одамларнинг исмлари қайси контекстда тилга олингани номаълум.
Жорий йилнинг июль ойи охирида АҚШ Президенти Дональд Трамп собиқ давлат раҳбари Билл Клинтондан фарқли ўлароқ, у бир неча йил аввал болаларга зўравонлик ва бошқа шу каби оғир жиноятларда айбланган америкалик молиячи Жеффри Эпштейнга тегишли оролда бўлмаганини айтганди. WSJ манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ бош прокурори Пам Бонди баҳорда Трампга унинг исми Эпштейннинг ҳужжатларида борлиги ҳақида хабар берган.
Молиячи 2019 йилнинг 6 июлида Нью-Йорк штати ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган. Прокуратуранинг таъкидлашича, у 2002-2005 йилларда ўзининг Манхэттендаги уйига ўнлаб вояга этмаган, энг кичиги 14 ёшда бўлган қизларни олиб боргани ҳақида далиллар бор. Эпштейннинг дўстлари ва танишлари орасида нафақат АҚШда, балки бошқа кўплаб мамлакатларда амалдаги ва нафақадаги амалдорлар (шу жумладан собиқ давлат раҳбарлари), йирик тадбиркорлар ва шоу-бизнес юлдузлари бор эди. 2019 йил 10 августда қамоқхона камерасида ўз жонига қасд қилгандан сўнг, АҚШда молиячига нисбатан жиноий таъқиблар тугатилди.
Шу билан бирга, Трамп ва унинг жамоаси аъзолари 2024 йилги сайлов кампанияси давомида Эпштейн иши бўйича тергов ҳужжатларини махфийликдан чиқаришга ва бу воқеада максимал шаффофликни таъминлашга бир неча бор ваъда берган. Трамп, Бонди ва бошқа АҚШ маъмурияти расмийларининг тушунтиришлари амалдаги Америка Президенти тарафдорларининг катта қисми орасида ғазабга сабаб бўлди. Бу сайловчилар Эпштейн иши бўйича тўлиқ маълумот нашр этилишини талаб қилмоқда.
Live
Барчаси