Финляндиянинг НАТОга қўшилиши Ленинград ҳарбий округини тузишга олиб келади – Путин

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Финляндиянинг НАТОга қўшилиши Ленинград ҳарбий округини ташкил этишга олиб келишини айтди. Бу ҳақда у “Москва.Кремль.Путин” кўрсатувига берган интервюсида гапириб ўтган.

Қайд этилишича, Путин Россия Федерациясининг Финляндия билан алоқаларига тўхталган. 

"Биз шу пайтгача меҳрибон ва самимий муносабатларга эга эдик", деган у.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасида аввал ҳеч қандай муаммо бўлмаган. 

"Улар шунга қарор қилса, биз Ленинград ҳарбий округини тузишга мажбур бўламиз ва у ерда маълум ҳарбий қисмларни тўплаймиз”, дейди Путин Финляндиянинг НАТОга қўшилиши оқибатлари ҳақида гапириб.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг НАТОнинг шарққа қараб юриши блокнинг минтақавий мудофаа ташкилоти сифатидаги позициясига мос келмаслигини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Владимир Путин Ленинград

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг