FIFA Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди

Спорт

image
Мирзиёев FIFA раҳбари билан учрашди (фото) north_east

Мирзиёев FIFA раҳбари билан учрашди (фото)

Бугун, 8 сентябрь куни FIFA Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, Инфантино Ассоциациянинг таклифи билан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилиш, Миллий футбол маркази билан яқиндан танишиш ҳамда CAFA Nations Cup 2025 мусобақасининг финал учрашувини стадиондан кузатиш мақсадида мамлакатга ташриф буюрган.

FIFA делегациясини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Спорт вазири Адҳам Икромов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Маълумот учун, финал ўйини бугун, 8 сентябрь куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин 19:30 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Қирғизистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Жанни Инфантино FIFA ОлимпияОлимпия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг