Мирзиёев FIFA раҳбари билан учрашди (фото)

Жамият

image

Бугун, 5 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Халқаро футбол федерацияси (FIFA) раҳбари Жанни Инфантино ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу учрашувда республикада футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилган.

Нуфузли глобал спорт ташкилоти раҳбари Ўзбекистонда футболни ривожлантириш, унга ёшлар ва қизларни кенг жалб қилиш, истеъдодларни тарбиялаш, оммабоп ва замонавий инфратузилмани яратиш, малакали мураббийлар ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, тўлиқ қўллаб-қувватлаган.

Келтирилишича, Жанни Инфантино Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси яқинда Осиё Кубогида ғалаба қозонгани билан самимий табриклаган. У бу соҳада амалга оширилаётган амалий ишлар самарадорлигининг навбатдаги тасдиғи эканини таъкидлаган.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва FIFA ўртасидаги яқин ва сермаҳсул ҳамкорлик юксак даражада экани, унинг доирасида бугунги кунда мамлакатда замонавий футбол кластерини ташкил этиш чоралари кўрилаётгани  алоҳида мамнуният билан қайд этилган.

Ўзбекистонда жаҳон миқёсидаги спорт тадбирлари ва биринчиликларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, миллий терма жамоани тайёрлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва Ассоциация салоҳиятини оширишга техник кўмакни кенгайтириш ҳамда иқтидорли футболчиларни селекция қилиш тизимини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантино FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг