FIFA президенти Ўзбекистонга келади

Спорт

image

Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино 5 май куни Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмат хабар берди.

Манбага кўра, Инфантино 2 кун Ўзбекистонда бўлади. Инфантино ташрифи чоғида  Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар билан яқиндан танишади. 

Шунингдек, FIFA раҳбари терма жамоалар базаси (“Дўстлик”)га бориши ва бошқа кўпгина лойиҳалар билан яқиндан танишиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жанни Инфантино жорий йилнинг март ойида FIFA президентлигига қайта сайланганди. У 2027 йилгача ташкилот раҳбари сифатида фаолият юритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанни Инфантино Халқаро футбол ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг