FIFA Президенти Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди

Спорт 1843
image

FIFA президенти Жанни Инфантино G20 саммитидаги норасмий тушлик чоғида жаҳон етакчиларини 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати вақтида Украинада ўт очишни тўхтатишни тарғиб қилишга чақирди.

“Россия 2018 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Украина 2030 йилги чемпионатга мезбонлик қилиш ҳуқуқини олмоқчи. Тез орада навбатдаги чемпионат бошланади. Шу муносабат билан сизга бир таклифим бор: вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олинг, ҳеч бўлмаса бир ой урушларни тўхтатиб туринг”, дейди Инфантино.

Шунингдек, FIFA Президенти Қатардаги Жаҳон чемпионатининг расмий тўпини саммитга олиб келди ва кечки овқатда ҳозир бўлганларнинг ҳар биридан тўпга имзо чекишни сўради.

ЖЧ-2022 Қатарда 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Турнирнинг очилиш ўйинида Қатар - Эквадор тўқнаш келади. Баҳс 20 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×