ФИФА “Бунёдкор”га йўқ деди

Спорт 3488
image

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўзининг собиқ футболчиси Достонбек Ҳамдамовнинг "Анжи"га трансфери борасида ФИФАга ариза ёзган эди.
Бироқ, жаҳон футбол ташкилоти бу эътирозни рад этди. 

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаевга кўра, "Анжи" "Бунёдкор"га Ҳамдамовнинг шартномасида товон пули сифатида ёзилган 300 минг еврони тўлаган. "Бунёдкор" раҳбарияти эса "Анжи" кўпроқ пул тўлаши керак деб ҳисоблаб ФИФАга мурожаат қилган. Аммо якунда ариза рад қилинган. 

Маълумот учун, Донстонбек Ҳамдамов 1996 йилда Бекободда туғилган. У 2018 йил бошида "Бунёдкор"дан "Анжи"га кўчиб ўтган эди. Бир йил давомида ушбу клуб сафида 11та ўйинда майдонга тушди. Шу йил бошида Ҳамдамов "Пахтакор" билан шартнома тузди. 
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 2.9
t
×
×