FIFA “Барселона” Ямаль билан узоқ муддатли шартнома имзолашига йўл қўймади

Спорт

image

“Барселона” клуби спорт директори Деку ва агент Жорже Мендеш жамоа вингери Ламин Ямални узоқ муддат жамоада олиб қолиш ишларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда "Tuttosport" нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” 2023 йил ёзида бошланган икки босқичли янигланиш режасини давом эттиради. FIFA томонидан қўйилган талабга кўра, вояга етмаган футболчилар билан 3 йилгача шартнома имзоланиши керак. Шу сабабли, Деку ва Мендеш Ямаль 18 ёшга тўлганидан кейин 2030 йилгача шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлайди.

Маълумот ўрнида, Ламин Ямалнинг “кўк-аноррангилар” билан амалдаги шартномаси FIFA'нинг талабига кўра, 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум Ямаль клуб сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчи қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона FIFA Ямаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг