Фидойи педагогларга ойлик устамалар берилиши кутиляпти
Жамият
−
12 Май 2023
7326Ўзбекистонда юқори натижаларга эришган педагогларга ҳар ойда 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2023 йил биринчи чораги якунларини юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботида маълум қилинди.
Келтирилишича, мамлакатда профессионал таълим соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Профессионал таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ушбу ҳужжат профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг лавозим маошлари ўртача 20 фоизга оширишга, фидоий, ташаббускор ҳамда юқори натижаларга эришган педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилишига хизмат қилади.
Депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини маъқуллаган.
LiveБарчаси