ФЕТОга аъзоликда гумонланган футболчи ишида жиддий бурилиш
Олам
−
13 Февраль 2019
7342Туркиялик машҳур футболчи Эмре Белозўғлунинг ФЕТО террорчилик ташкилотига алоқадорлиги юзасидан олиб борилаётган терговда жиддий бурилиш юз берди. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар берди.
Ўтган ҳафталарда Истанбул Оғир жазо судида кўрилаётган “Футболда ФЕТО” иши прокуратура юборган хат билан мухрланган.
Мактубда Ҳакан Унсал, Эртуғрул Сағлам, Арда Туран, Окан Бурук ва Булент Қўрқмаз каби футболчилар айбланувчилар рўйхатига каритилмагани, бироқ тергов бир футболчи Эмре Булозўғлу бўйича суриштирув ўтказилгани айтилган.
Эмре Белозўғлу тўғрисида олиб борилган суриштирувлар вақтида ҳайратланарли далиллар ўртага чиққан. Белозўғлу иши бўйича кўрсатма берган яширин гувоҳ футболчи террорчи ташкилот раҳбарининг буйруғи билан 2 млн турк лирасини Осиё банкидаги ҳисобга жойлаштирганини айтган.
Яширин гувоҳ кўрсатмасида Белозўғлу 2 млн турк лирасини бошқа бир киши номидан банкка жойлаштирганини, у бу маълумотни 2017 йилда ҳибсга олинган ташкилот аъзоси Аҳмет Мусабдан эшитганини прокуратурага айтган.
Аҳмет Мусабни террор ташкилотида муҳим киши эканини таъкидлаган гувоҳ 2 млн турк лираси диққатни тортмаслик учун бўлиб-бўлиб ҳисобга жойлаштирилганини қайд этган.
Прокуратура Эмре Белозўғлу 2 млн турк лирасини бошқа кишилар номидан Осиё банкига жойлаштириб, жойлаштирмагани бўйича текширувларни бошлаган.
Маълумот учун, Эмре Белозўғлу Истанбулнинг “Башакшеҳир” клубида тўп суради. У фаолияти давомида “Фенербаҳче”, “Галатасарой”, “Интер”, “Атлетико Мадрид” ва “Ньюкасл Юнайтед” каби номдор клубларда ўйнаган. 2004 йилда ФИФА 100 рўйхатига киритилган. У Туркия терма жамоасида ҳам ўйнаган. Терма жамоа сафида Жаҳон ва Европа чемпионатларининг бронза медалини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 15 июль куни Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтариши ўтказишга уринди. Муваффақиятга учраган тўнтариш натижасида 250 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Уларнинг орасида оддий аҳоли вакиллари ҳам бор. Давлат тўнтаришига уринишда Туркия ҳукумати Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг ФЕТО ташкилотини айбдор деб топди. Мамлкатда улкан “тозалаш” ишлари бошланди. Давлатнинг турли идораларида ишлаган юз минглаб одамлар ё ишдан бўшатилди, ё ҳибсга олинди.
Куни кеча ҳам Туркияда полиция ходимлари имтиҳони вақтида фирибгарликларга қўл урилгани юзасидан 1112 кишини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси