Фергюсон от пойгаларидан катта даромад қилди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсон Саудия Арабистонидаги от пойгаларидан яхши пул ишлаб топди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Манбага кўра, 82 ёшли Фергюсон бошқа инвесторлар қаторида “Spirit Dancer” номли айғирга эгалик қилувчи отхонага эга. “Spirit Dancer” Ар-Риёддаги нуфузли турнирда ғолиб чиқди. Шундай қилиб, Фергюсон ушбу ғалаба эвазига 1,1 миллион еврога яқин даромад олди.

Маълумот учун, Алекс Фергюсон “манкунианликлар”ни 1986 йилдан 2013 йилгача бошқарган. Бу даврда “Манчестер Юнайтед” 13 марта Англия чемпиони, 5 марта Англия кубоги, 4 марта Англия лига кубоги, 10 марта Англия Суперкубоги ва 2 марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Умумий  ҳисобда, шотландиялик мутахассис қўл остида “қизил иблислар” барча турнирларда 1476 та ўйин ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фергюсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг