Ҳабиб Ливерпулда мингдан зиёд маст одамлар қуршовида қолганини изоҳлади

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Англия Премьер лигасининг 7-тури доирасидаги “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” учрашувидан сўнг (2:2), мухлислар билан боғлиқ можаро ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди. 

“Мен машҳурлик туфайли ўзимни босим остида ҳис қиляпман. Масалан, McDonalds’га борганимда ҳам одамлар танимаслиги учун дўстларимдан мени “фош” этиб қўймасликни сўрайман. Бугун “Энфильд”ни тарк этаётганимда, “Ливерпуль”нинг мингдан зиёд маст ҳолатдаги мухлислари қуршовида қолдим. Ахир, бир кун аввал Сэр Алекс Фергюсон билан тушган суратни Instagram’га жойлаштиргандим. Лекин улар билан жанг қилишга тайёр эдим”, дейди Нурмуҳамедов.

“Бургут” уик-эндда Англия Премьер лигаси ўйинларини томоша қилиш учун “Туманли Альбион”га сафар қилганди. Россиялик жангчи МЮ собиқ устози Сэр Алекс Фергюсон билан тушган суратини эълон қилгач, “Ливерпуль” мухлислари уни қуршаб олган. Ҳабиб эса, улар билан жанг қилишга тайёр эканини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ҳабиб Нурмуҳамедов Афғонистонда рўй берган сиёсий вазият ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортган ва бу мамлакат билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтганидан сўнг, мухлислари томонидан танқид остига олинганди. Шундан сўнг, спортчи улардан узр сўраб, бу ҳолатни сиёсатга аралашишдан ўзини олиб қочгани, аслида афғонлар билан яхши муносабатда экани билан изоҳлаганди.

Маълумот учун, Ҳабиб фаолияти давомида 29 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. У Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, 2020 йилнинг октябрь ойида ММА’даги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Ҳабиб онасига биринчи мураббийи ва отаси Абдулманап Нурмуҳамедов вафотидан кейин бошқа жанг қилмасликка ваъда берганини таъкидлаган эди. Шундан сўнг, UFC президенти Дана Уайт бир неча бор уни октагонга қайтишга кўндирмоқчи бўлди, лекин барча таклифлар рад этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

МЮ Ливерпуль UFC Ҳабиб Нурмуҳамедов Фергюсон Ман Сити

Баҳолаганлар

417

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг