Фергюсон Ҳабиб Нурмуҳамедов ундан қарздорлигини айтди

Спорт 12823
image

Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик UFC жангчиси Тони Фергюсондан 200 минг доллар қарз. Бу ҳақда Фергюсон ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бонг урмоқда.

“Энди сен мен учун ишлайсан. Айтганча, 200 минг доллар қарзинг борлигини унутдингми? Югуришда давом этишинг мумкин”, деган Фергюсон.

Гап шундаки, россиялик собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Тони Фергюсонни ўзи эгалик қилувчи “Eagle Fight Club”  промошенга таклиф қилган эди. Аммо ушбу прмошен ҳали етарлича обрў қозонмаган. Тонининг сўзларидан кўриниб турибдики, унга Ҳабибнинг таклифи маъқул келмаган.  

2020 йил октябрь ойида 32 ёшли Нурмуҳамедов UFC 254 турнирида Жастин Гейджини иккинчи раундда мағлуб этган эди. Жангдан сўнг россиялик жангчи фаолиятини якунлаганини эълон қилган. Ҳабиб ММА'даги фаолияти давомида 29 та жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Шу жумладан,  Нурмуҳамедов UFC'даги 13 та жангда 13 та ғалабага эришган. 

Тони Фергюсон эса сўнгги жангида Майкл Чандлерга нокаут эвазига мағлуб бўлган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 607
Рейтинг: 2.9
t
×